Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги оллдидан Уйчи туманидаги Жийдакапа маданият марказида «Asmus Gold Mega Textile» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари, ЎзЛиДеП туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати, "Келажак бунёдкори" медали соҳибаси Моҳидил Бўронова билан учрашув бўлиб ўтди.
Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан белгиланган тадбирлар режаси асосида тадбирда Деҳқон, Жийдакапа, Баландариқ, Қумтепа МФЙларидан фаоллар, кекса ва ёш авлод вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувда М.Бўронова эришаётган ютуқлари фидойи меҳнатлар эвазига бўлаётгани ва давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибордан миннатдорлигини билдирди. Ёш авлод вакилларини янги ғоя ва ташаббуслар кўрсатишга чақирди.
Тадбир якунида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғининг ўринбосари Ҳ.Аҳмедов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаҳаровлар сўзга чиқиб, эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.






