Уйчи тумани маданият марказида "Уч авлод учрашуви" тадбирлари доирасида  "Икки тил ва бир касб" тамойили асосида  семинар ҳамда қатағон қурбонларини ёд этиш тадбири  ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси, сенатор И. Нажмиддинов,   Ўзбекистон Фахрийларининг  ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси Республика бошқаруви масъул ходими У.Раҳматов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев, туман ҳокими маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Наманган  вилоят телевидениесининг “Насиҳатнома” кўрсатуви бошловчиси С.Сайдалиев,   56 та  МФЙнинг  "Кексалар маслаҳати" гуруҳи раислари, аъзолари, хорижий тил ўқитувчилари ҳамда психологлар, спортчилар иштирок этишди.

Семинарда иштирок этган Республика бошқаруви масъул ходими У.Раҳматов бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда улардан унумли фойдаланиш, "Икки тил ва бир касб"ни эгаллаш учун барча имкониятлар мавжудлиги ҳақида гапирди. Спортда ютуққа эришаётган ёшлардан 10 нафарига китоблар совға қилинди.

Туман маданият маркази санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури ва Янгиҳаёт МФЙнинг “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раиси Мамасоли Раҳимов томонидан ташкил қилинган “Қўғирчоқ театри” барчага манзур бўлди.