Юртбошимизнинг 2023 йил 1 июнда қабул қилинган 82-сонли Фармонининг 14-бандида ҳар ҳафтанинг жума куни "Меҳр ва саховат куни" сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирларини ўтказиш белгиланган. "Меҳр ва саховат куни" доирасида Уйчи туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан туман маданият марказида 34 нафар кам таъминланган оила аъзоси устки кийим-бош, пойабзаллар билан таъминланди.
Тадбир давомида таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш қилинди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тўғрисида кенг тушунчалар берилди.






