Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, глобаллашув шароитида ички ва ташқи таҳдидларга қарши курашиш, диний ақидапарастлик таъсирига тушиб қолишнинг аянчли оқибатлари, маҳаллалардаги нотинч, ажрим ёқасида турган оилаларда шукроналик туйғуларини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Уйчи туманидаги Гулзор маҳалласида ишчи гуруҳ томонидан хонадонларда фуқаролар билан суҳбатлашиб, оилаларда миллий урф-одат ва қадриятларни тиклаш, муқаддас динимизни, азиз авлиё ва уламоларимизнинг бой меросини теран ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш, баҳамжиҳат ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ажрим ёқасидаги оилалар билан профилактик суҳбат ўтказилди.