Чўртук МФЙ ҳудудидаги “MEGA ICE HOME INVEST” МЧЖнинг300 тонна маҳсулотни сақлаш қувватига эга  музлаткичли омборида айни вақтда 100 тонна мева сақланмоқда. Яна  150 тонна сабзи жамғарилиши режалаштирилган.

Тепасарой МФЙ ҳудудидаги “Диёр саховати” хусусий корхонасининг музлаткич омбори 280 тонналик бўлиб, мева-сабзавотлар сақланиши мўнжалланган.  Ҳозирда бу ерда 100 тонна олма, 35 тонна олхўри, 35 тонна саримсоқпиёз сақланмоқда.  180 тонна сабзи захирага олиниши учун режа қилинган.

Гулбоғ МФЙ ҳудудидаги хусусий тадбиркор Толибжон Зиятовга қарашли музлаткич омбори 100 тонна маҳсулотни сақлаш қувватига эга.  Ҳозирда  бу ерда 60 тонна картошка сақланмоқда.  Яна 90 тонна сабзи жамғарилиши кўзда тутилган.

Оқтош МФЙ ҳудудидаги "Жавоҳир Жамшидбек Иброҳим" МЧЖнинг 30 тонналик музлаткич омборида ҳозирда 10 тонна картошка сақланмоқда. Картошкадан сўнг 30 тонна сабзи, пиёз маҳсулоти сақлаш режалаштирилган.