Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги "Ровот келажак толаси" фермер хўжалиги миришкорлари 44 гектар майдонда пахта етиштиришди. Баҳромжон Нўъмонов раҳбарлигидаги мазкур фермер хўжалиги азаматлари марра сари дадил интилишмоқда.

Бугун туман ҳокимлиги вакили Олимжон Мавлонов, меҳнат фахрийси Акмалжон Мажидов мазкур фермер хўжалиги хирмонига барака киритаётган илғор теримчилар Фароғат Бойхонова, Озода Убайдуллаеваларга миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғаларини топширдилар.