Уйчи тумани “Зарбол Навоий” СИУ ҳудудида жойлашган “Камолиддин ота орзулари” ҳамда "Умрзақов Жаҳонгир" фермер хўжаликлари миришкорлари зафар маррасини эгаллашди.
“Камолиддин ота орзулари” фермер хўжалиги лафзи ҳалоллари 184,8 тонна пахта хирмони яратиб, мажбуриятни 100,35 фоизга бажаришди. Ҳосилдорлик 46,1 центнерга етди.
"Умрзақов Жаҳонгир" фермер хўжалиги сўзида устуворлари 222,8 тонна ҳосил йиғиштириб олишди. Ҳосилдорлик 45 центнерданга тўғри келди.
ЗАФАР МУБОРАК, ҒОЛИБЛАР!






