Уйчи тумани “Зарбол Навоий” СИУ ҳудудида жойлашган “Камолиддин ота орзулари” фермер хўжалиги иқтисодий жиҳатдан барқарор ва юқори натижаларга эришаётган жамоалардан.

Ёш, изланувчан ва тадбиркор раҳбар Отабек Жўраев раҳбарлигидаги мазкур жамоа лафзи ҳалоллари жорий йилда ҳам кўзлаган мақсадларига эришиб, юксак марраларни забт этишмоқда.