Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Мевазор маҳалласида 15-мактаб билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ёшлар мамлакати!» шиоири остида концерт дастури кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Ўз бағрига юзлаб ёшларни бирлаштирган кечада туманимиз санъаткорларининг чиқишлари нафақат маҳалла ёшлари, балки аҳолининг барча қатламига қувонч улашди.






