Уйчи туманидаги  48-сонли “Ёшлик” маданият марказида маданий-маърифий учрашув ўтказилди.

Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев бошчилигидаги нуронийлар ва ёшлар спортнинг теннис, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалашиб,  кўргазмалар билан танишдилар. Учрашувда узоқ йиллар тиббиёт соҳасида ишлаган меҳнат фахрийси, “Соғлиқни сақлаш аълочиси” А.Қозақов, шифокор Ф.Холмирзаевлар ҳаёт йўллари ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Тадбир доирасида қатағон қурбонлари Абдуллохон Мамадалиев, Маҳбуба Мирзабоевалар хотирланди. Хонанда Р.Шамсиддинов, ижодкор шоиралар М.Қирғизова, Гулизиёларнинг чиқишлари тадбирга кўтаринкилик бахш этди.

Якунда кеча қаҳрамонлари, маҳалла ва таълим вакиллари, пахта йиғим-теримида фаоллик кўрсатаётган бир қатор илғор теримчилар Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг ташаккурномалари ва "Нуроний" жамғармаси туман бўлимининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Маърифий кеча Муборак МФЙда яшовчи, турмуш қурганларига 66 йил тўлган   Комилахон ая  ва Муродилла ота  Азизовларни хонадонларида қадрлаш тадбири билан якунланди.