Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Уйчи туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
Дастлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси кўрилди. Боғ МФЙ ҳудудида хусусий тадбиркор Исмоил Турғунов томонидан қилинган обжувоз аҳолига намунали хизмат кўрсатмоқда. 800 тонна маҳсулот сақлаш имконига эга бўлган омборда 600 тонна шоли захира қилинган. Бу ерда 7 та ишчи ўрни ҳам яратилган.Тадбиркор томонидан эндиликда 160 тонна маҳсулотни сақлаш имконига эга музлаткич омбори қурилиши режалаштирилган.
Гулбоғ МФЙ ҳудудидаги "Ровот соф савдо" МЧЖга қарашли музлаткич омборида 500 тонна картошка захираси яратилган. Бу, албатта, нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Уйчи тумани ҳокимлиги






