Уйчи туман Қўриқлаш бўлими ҳамда туман ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида “Муқаддасдир Ватан байроғи” деб номланган тадбир ўтказилди.

Уни туман қўриқлаш бўлими бошлиғи, подполковник А.Асқаров очиб, тадбирнинг мазмун-моҳиятини қатнашчиларига тушунтирди. Жаҳон ҳамжамиятидаги ҳар бир мустақил давлат ўзининг давлат рамзларига, яъни, давлат байроғи, герби, мадҳияси ва конституциясига эга бўлиши, ушбу давлат рамзлари ўша давлат ёки халқнинг миллий ғурури ва фахри эканлиги таъкидлаб ўтилди.