Инфратузилма объектлари иситиш тизимини барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир маҳсулотини ўз вақтида етказиб бериш, табиий газ, электр ва сув таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш мавсумни талофатсиз ўтишини таъминлайди.

Уйчи тумани ишчи гуруҳининг бугунги йиғилиши Тепасарой МФЙда бўлди. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев "маҳаллабай" ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этишда ҳар бир масалага жиддий ёндашиш ҳақида тўхталди. Ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйларни қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш, электр энергияси ва суюлтирилган газ таъминотига эътиборли бўлиш, қиш мавсуми учун озиқ-овқат захирасини яратиш зарурлиги таъкидланди.