Уйчи туманида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, маданият бўлими ҳамкорлигида “ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИГА МЕНИНГ ҲИССАМ” республика танловининг туман босқичи ўтказилди.

Уни бўлинма раҳбари Э.Юнусова очди ва барчага омад тилади.

Танлов низомига кўра  “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика” , “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишлари бўйича иштирокчилар ўзаро куч синашдилар.

Ёшлар ўртасида “Омадли рақам” мавзусида  ютуқли ўйин ўтказилиб, ютуқ эгалари ташкилотчилар томонидан бадиий адабиётлар билан  рағбатлантирилди.

Ғолиблар турли даражадаги диплом, эсдалик совғалар ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.