Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг 2023 йил 24 ноябрда ўтказган ”Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлиси”нинг 8-сонли баённомаси ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Уйчи туман ҳокимлигининг мажлислар залида ташкил қилинган йиғилишда вилоят, туман оила ва хотин-қизлар бўлимлари масъуллари,  ҳамкор ташкилотлар вакиллари, Соку, Қумтепа МФЙлари бешлиги иштирок этдилар.  Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Д. Якубова маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги вазифалари бўйича тушунча берди.

Жорий йилнинг 20 декабрига қадар фаолияти намунали йўлга қўйилиши белгиланган Соку, Қумтепа маҳаллаларида ишлар якунланиб, тумандаги барча маҳаллаларда кўргазмали семинар ўтказилади. Бу борада Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакили Н.Асқаров томонидан ҳар икки маҳалла фаолияти ўрганилиб, маҳаллалар тажрибаси оммалаштиришга тавсия қилинган.