Янгиликлар
Йиғилишда 2023 йил давомида таълим муассасасида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қишки таътил давомида ўқувчилар бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва таълим- тарбия жараёнлари кўриб чиқилди
Уйчи туман маданият марказида мамлакатимиз раҳбарининг 2023 йил 12 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-205-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Унда Уйчи, Норин, Учқўрғон, Чортоқ туманларидан қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор ташкилотлар раҳбарлари, товар хомашё биржаси масъуллари, пахта-тўқимачилик кластер корхоналари бошлиқлари иштирок этдилар
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Чўртук МФЙ “Намуна” кўчасида истиқомат қилувчи Фазлиддин Исоқов ўзининг тўрт сотихли томорқасидан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад олмоқда. У хонадонида икки сотих майдонда иссиқхона қилганига беш йил бўлди. Ҳар йили уч мартагача ҳосил олади. Кўкатлар, помидор, бодринг етиштиради. Айни вақтда исмалоқ парваришлаяпти. Икки сотих майдонида эса ошкўк етиштиряпти.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев банк раҳбарлари ва ходимларига тизимли иш ташкил этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Уйчи туманида чорва қишловини намунали ўтказиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилган.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 24 соатлик навбвтчилик жорий этилди. Бўёғон МФЙ ҳудудидаги “Ғайрат чорва файз” фермер хўжалиги (раҳбари Д.Қодиров) чорвадорлари жорий йилда 49 бош наслли симентал зотли сигирдан ўртача 3200 кг.дан сут соғиб олишди. Қишлов учун 300 тонна силос, 20 тонна беда пичани, 1500 дона сомон пресс жамғарилган. Ишчи-хизматчилар иссиқ овқат, кийим-бош билан таъминланган. Фермер хўжалиги бинолари қуёш панели ёрдамида ёритилмоқда.






