Уйчи туманида чорва қишловини намунали ўтказиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 24 соатлик навбвтчилик жорий этилди. Бўёғон МФЙ ҳудудидаги “Ғайрат чорва файз” фермер хўжалиги (раҳбари Д.Қодиров) чорвадорлари жорий йилда 49 бош наслли симентал зотли сигирдан ўртача 3200 кг.дан сут соғиб олишди. Қишлов учун 300 тонна силос, 20 тонна беда пичани, 1500 дона сомон пресс жамғарилган. Ишчи-хизматчилар иссиқ овқат, кийим-бош билан таъминланган. Фермер хўжалиги бинолари қуёш панели ёрдамида ёритилмоқда.