Уйчи туман маданият марказида мамлакатимиз раҳбарининг 2023 йил 12 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-205-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Унда Уйчи, Норин, Учқўрғон, Чортоқ туманларидан қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор ташкилотлар раҳбарлари, товар хомашё биржаси масъуллари, пахта-тўқимачилик кластер корхоналари бошлиқлари иштирок этдилар






