Аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, келажак авлодни миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссида камол топтириш мақсадида мана бир неча кундирки, маҳалла фуқаролар йиғинларида "Маҳаллада дув-дув гап" тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Бугун Уйчи туманидаги Жийдакапа маданият марказида Жийдакапа, Баландариқ, Деҳқон, Бўстон, Қумтепа, Даҳиякота МФЙларида яшовчи фуқаролар иштирокида навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Унда туман ҳокимлиги вакиллари, таълим фидойилари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари, ижодкорлар, туман Кенгаши депутатлари, ёшлар етакчилари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар

Тадбирда сўз олганлар бугунги тинчлик, юртимиздаги ислоҳотлар, жаҳон ҳамжамиятида юксалаётганимиз ҳақида гапиришди. Бугунги кунда ёшлар тарбияси, маънавият, ахлоқ нечоғлик муҳимлиги таъкидланди.

Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Ширмой нонлар иси димоққа урилиб, иштаҳани очади.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Дўстлик МФЙда  яшовчи Улуғбек Парпибоев бошқа юртларда ишлаб, маҳалласига қайтиб, ишсиз бўлиб қолган эди. Қўлида гулдек ҳунари бор - новвой. Унга маҳалла ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан имтиёзли кредит асосида 25 миллион сўм маблағ эвазига новвойхона очишига ёрдамлашилди. У хамир қиладиган мешалка, нон ясайдиган станок харид қилди, икки нафар шогирдни ёнига олди. Ҳозир кунига 600 тагача ёғли нон ёпиб, аҳолига намунали хизмат қилиб келмоқда.

Уйчи тумани 1-сектор  ҳудудидаги Дўстлик МФЙнинг "Амир Темур" кўчасида яшовчи Маҳмуджон Акбаралиев  0,5 сотихли майдонда иссиқхона қилганига  олти йил бўлди. Айни қиш фаслида ҳам унинг хонадонида баҳор нафаси уфуриб турибди. Иссиқхонада исмалоқ, уч хил кўкат парваришламоқда. 10 сотихли ер майдонида хонадонидаги чорваси учун етарли озуқа жамғарди. Ҳозирда беш бош қорамол парвариш қиляпти. Новвосларни ҳар олти ойда янгилаб, яхшигина даромад олмоқда.

Уйчи туман ҳокимининг 1-ўринбосари Ф.Мамадалиев томонидан 1-сектор ҳудудидаги Иттифоқ маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

"Сайёр қабул"да ҳоким ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, МФЙ ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Қабул давомида ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш чоралари белгиланиб, мурожаатлар назоратга олинди.

Уйчи туманидаги 27-мактабда "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида ўтказилаётган "Маҳаллада дув-дув гап" маънавий-маърифий тадбирига Файзиобод, Гумбаз МФЙлари фуқаролари жалб этилди.

Тадбирда туман нуронийлар кенгаши  аъзоси  Т.Солиев, 27-мактаб директори  Ғ.Отавалиев, "Девонабобо" жоме масжиди имом ноиби Д.Ҳошимжанов, туман  Кенгаши депутати А.Бобожонов Юртбошимиз мурожаатларида  белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик, тарғибот ишларини кучайтириш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Ижодкор Маъсуда Қирғизова Ватан,  оила ҳақидаги шеърларидан йиғилганларга ўқиб берди.

Тадбир сўнггида мактабнинг энг фаол ўқувчиси, туман  ёшлари  сардори, "Дўрмон ижодкорлари ёшлар қаноти" аъзоси Б.Ҳошимжоновага Президент совғаси ва мактаб маъмуриятининг эсдалик совғалари топширилди.

Подкатегории