Уйчи тумани 1-сектор  ҳудудидаги Дўстлик МФЙнинг "Амир Темур" кўчасида яшовчи Маҳмуджон Акбаралиев  0,5 сотихли майдонда иссиқхона қилганига  олти йил бўлди. Айни қиш фаслида ҳам унинг хонадонида баҳор нафаси уфуриб турибди. Иссиқхонада исмалоқ, уч хил кўкат парваришламоқда. 10 сотихли ер майдонида хонадонидаги чорваси учун етарли озуқа жамғарди. Ҳозирда беш бош қорамол парвариш қиляпти. Новвосларни ҳар олти ойда янгилаб, яхшигина даромад олмоқда.