Янгиликлар
Дарҳақиқат, ер бу – хазина. Унинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланилса, шунга яраша даромад ҳам келтиради.
Уйчи туманининг Ахси МФЙ ҳудудида ҳам ер билан “тиллашиб”, рўзғорига барака киритаётган оилалар талайгина.
Улардан бири “Ҳилол” кўчасида истиқомат қилувчи Марҳабатхон ая Раҳимова хонадонидир. Беш сотихли томорқанинг икки сотихида иссиқхона қилинган. Хонадон келини Муҳайёхон Раҳимова бўш қолди дегунча томорқага шошади. У йилига уч мартагача ҳосил олади. Саримсоқпиёз, картошка, кўкатлар парваришлайди.
- Ўтган йили бир сотих майдондаги саримсоқпиёздан 12 миллион сўмгача даромад қилдик,-дейди Муҳайёхон. – Бу йил беш сотихга экдим. 50 миллион сўм даромад олишни мўнжаллаб турибман.Шу кўчада яшовчи Комилжон Раҳимов тўрт сотих экин майдонида исмалоқ, саримсоқпиёз етиштиряпти, февраль ойида картошка экади, еттита қутида асалариси, уч бош қорамоли, паррандалари бор.
Маҳфуза Раҳимова эса уч сотих экин майдонида исмалоқ етиштириб, даромад оляпти.

Uychi tumanidagi 33- sonli maktabgacha ta'lim tashkilotining "Bilimdon" nomli 2- katta guruh tarbiyachisi Husnida Omonova "Qishki o'yin-kulgular" mavzusida ochiq mashg'ulot o'tdi.
Mashg'ulotni tarbiyachi o'yin tarzida juda ham qiziqarli olib bordi va bolalarga tushintirdi. Bolalar "San'at markazida", " Bayram tortini" " Ilm-fan va tabiat markazida " "Qor va uni yog'ishi ", "Til va nutq markazida" "Qish" fasli haqida hikoya tuzish, "Qurish, yasash va matematika markazida", "Sirpanchiq" qurish kabi topshiriqlarni bajarib, o'z qobilyatlarini namoyon qildilar.
Barcha bolajonlar guruh tarbiyachisi hamda tashkilot direktori H. Bekmirzayeva tomonidan rag'batlantirildi.

Аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, келажак авлодни миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссида камол топтириш мақсадида бир неча кундирки, маҳалла фуқаролар йиғинларида "Маҳаллада дув-дув гап" тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Бугун Уйчи туманидаги “Маънавият маскани”да Боғ, Умид, Пастгузар МФЙлари, 11-мактабда Ёркатай, Мирзаровот МФЙлари, 25-мактабда Қаҳрамон, Эзгулик МФЙларида яшовчи фуқаролар иштирокида навбатдаги тадбир ташкил этилди.
Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси тарғиботчилари йиғилганларга 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Президентининг Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишидаги маърузалари мазмун-моҳияти ҳақида тушунча беришди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари ва ёш исдеъдод эгалари ижросидаги қўшиқлар, маҳаллий ижодкорларнинг чиқишлари барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.

"Маҳаллада дув-дув гап" номли навбатдаги маънавий-маърифий тадбир Уйчи туманидаги 2-касб- ҳунар мактабида Навоий, Шифокор, Қўрғонча, Умид МФЙлари фуқаролари учун ташкил этилди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Э.Юнусова, ёшлар ишлари бўлими бошлиғи М.Заитов, мусулмонлар идораси вакили А.Жўраев, туман ИИБ профилактика инспектори М.Ҳамдамов, маърифат тарғиботчилари Ҳ.Бозорова, Б.Мирзаев, Ж.Қосимовлар маърузалари билан қатнашишди.
2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Президентининг Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишидаги маърузалари кенг аҳоли вакилларига етказилди.
Санъаткор А.Нурматов ижросида миллий мумтоз қўшиқлар ижро этилиб, аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилган викторина ўйини ғолибларига китоблар тарқатилди.
Уйчи туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев аҳоли муаммоларини ўрганишга бағишланган навбатдаги сайёр қабулини Кесканёр МФЙ "Боғча" кўчасида ўтказди.
Унда асосан ичимлик суви тармоғидаги сув қувурларини таъмирлаш, ижара шартномаси асосида экин экишга ер олиш, тадбиркорлик қилишга кредит олиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди.
Фуқаролар томонидан қилинган 10 та мурожаатнинг 5 тасига тушунтириш берилди, 3 таси жойида ҳал этилди. 2 та мурожаат ўрганилиб, ижроси назоратга олинди.







