"Маҳаллада дув-дув гап" номли навбатдаги маънавий-маърифий тадбир Уйчи туманидаги 2-касб- ҳунар мактабида Навоий, Шифокор, Қўрғонча, Умид МФЙлари фуқаролари учун  ташкил этилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Э.Юнусова, ёшлар ишлари бўлими бошлиғи М.Заитов, мусулмонлар идораси вакили А.Жўраев, туман ИИБ профилактика инспектори М.Ҳамдамов, маърифат тарғиботчилари Ҳ.Бозорова, Б.Мирзаев, Ж.Қосимовлар маърузалари билан қатнашишди.

2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Президентининг Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишидаги маърузалари кенг аҳоли вакилларига етказилди.

Санъаткор А.Нурматов ижросида миллий мумтоз қўшиқлар ижро этилиб, аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилган викторина ўйини ғолибларига китоблар тарқатилди.