Аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, келажак авлодни миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссида камол топтириш мақсадида бир неча кундирки, маҳалла фуқаролар йиғинларида "Маҳаллада дув-дув гап" тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Бугун Уйчи туманидаги “Маънавият маскани”да Боғ, Умид, Пастгузар МФЙлари, 11-мактабда Ёркатай, Мирзаровот МФЙлари, 25-мактабда Қаҳрамон, Эзгулик МФЙларида яшовчи фуқаролар иштирокида навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси тарғиботчилари йиғилганларга 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Президентининг Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишидаги маърузалари мазмун-моҳияти ҳақида тушунча беришди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари ва ёш исдеъдод эгалари ижросидаги қўшиқлар, маҳаллий ижодкорларнинг чиқишлари барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.