Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Чўртук МФЙ “Намуна” кўчасида истиқомат қилувчи Фазлиддин Исоқов ўзининг  тўрт сотихли томорқасидан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад олмоқда. У хонадонида икки сотих майдонда иссиқхона қилганига беш йил бўлди. Ҳар йили уч мартагача ҳосил олади. Кўкатлар, помидор, бодринг етиштиради. Айни вақтда исмалоқ парваришлаяпти. Икки сотих майдонида эса ошкўк  етиштиряпти.