Уйчи туманининг Шафтоли ва Даҳиякота МФЙларида яшовчи 103 ёшни қарши олган Фотимахон ая Қўчқорова ҳамда Муборакхон ая Умаровалар йўқланди.

Шунингдек, Бўстон, Қумтепа МФЙларида яшовчи нуронийлар ҳолидан ҳам хабар олинди. Туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраев "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими томонидан кекса фахрий, бемор нуронийларга ажратилган 500 минг сўмдан пулни топширишди.