“Китоб инсониятнинг қалб гавҳари, тафаккур хазинасидур” мавзусида ўтган тақдимотда Мунира Қаҳарованинг “Оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш масалалари”, Исмоилжон Мамаджановнинг “Янги маънавий макон ва маърифатли жамият”, Маъсуда Қирғизованинг “Оила ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бeшиги" номли янги китоб, услубий қўлланмалари китобсеварлар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Р.Ғозиева, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими етакчи мутахассиси Н.Маматкаримова ҳамда бошқалар муаллифларнинг фаолияти ҳамда янги китобларига ижобий фикрлар билдириб, самимий қутладилар.
Туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров бўлинма қошида ташкил этилган “Тарбиямиз фидойилари” маърифий ҳаракат аъзоларига гувоҳнома, китоб муаллифларига эсдалик совғалари, ташаккурномлар топширди. Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги тароналар, ўқувчилар томонидан айтилган шеърлар кечага кўтаринкилик бағишлади.






