Уйчи тумандаги 3-мактабда Истиқлол, Ўнҳаят МФЙ фуқаролари иштирокида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирида “Маърифат” тарғибот гуруҳи аъзолари Республика “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, туман Кенгаши депутати Р.Назаровалар сўзга чиқишди. Туман бош имоми О.Исақов “Шукроналик саодати” мавзусида маъруза қилди. Маъруза давомида юртимиздаги янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари юзасидан гапириб ўтилди. 

Ижодкор Шокиржон Бойханов инсонийликни улуғловчи шеърларидан ўқиб эшиттирди, хонанда Сардорбек Ғайбуллаев қўшиқлар куйлаб, барчани хушнуд этди.