Уйчи туманидаги барча ҳудудларда "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
9-мактабда ташкил этилган маданий-маърифий, мусиқий тарғибот тадбирида маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари - туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, шоир Ш.Бойхоновларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.
Туман маданият бўлими хонанда ва созандалари, 9-мактаб ўқувчилари томонидан дастур намойиш этилди. Тадбир давомида аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадида викторина ўтказилди.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят бўлими масъул ходими Д.Раҳимов иштирокида бир қатор спортчи ёшлар, фан олимпиадаси ғолиблари , тенгдошлари орасида намуна бўлаётган ўқувчилар рағбатлантирилди.







