ГУЛЛАР ШАЙДОСИ

Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Обод МФЙнинг “Саид Аҳмад” кўчаси энг обод ва намунали кўчалардан.

Бу ердаги хонадон эгалари ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланадиган, тадбиркор. Маҳаммаджон Мўминов хонадони ҳам шундай. Хонадон остонасидан кирибоқ, озодалик, саранжом-саришталикни кўриб, ҳавас қиласиз. Бир сотихли мўъжазгина иссиқхонада уч киши доимий банд. Томорқада 12 хил гул кўчати тайёрланмоқда. Ҳозирда уч хили тайёр. Хонадон эгалари 10 минг туп лола, 3000 туп капалак ва маргаритка гулларини етказиб бериш ҳаракатидалар. Ҳатто лола гулининг янги навини ҳам парваришлашяпти.

-Гул уруғларини ўтган йили октябрь ойида сепганмиз, -дейди хонадон соҳиби Маҳаммаджон Мўминов. – Иссиқхонамизда ерга икки ой дам берамиз, холос. Қолган вақт райҳон, турли гуллар етиштирамиз. Наманганда бўлиб ўтадиган гуллар фестивалида ҳар йили қатнашамиз. Иссиқхонада рўзғор учун зарур маҳсулотларни ҳам етиштирамиз. Меҳнатимизга яраша даромад ҳам оляпмиз.(https://t.me/uychihokimligi/87496)