“Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари бугун куннинг иккинчи ярмида 3, 4-секторлар ҳудудидаги 1-ИДУМда Беруний, Ҳуррият, 23-мактабда Соку, Гулбоғ, Гулзор МФЙларида яшовчи фуқаролар учун “Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак” мавзусида ташкил этилди.

Тадбирлар давомида юртимизда маданий-маърифий соҳани янада ривожлантириш мақсадида ҳудудлардаги 4 та секторга қўшимча равишда маънавият сектори ташкил этилиши, жамиятимизда китобхонлик маданиятини ошириш қўллаб-қувватланиши, кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан ҳоли бўлиши зарурлиги гапирилди.

Шунингдек “Тилда, ишда, фикрда бирлик” шиори остида “Жадид” номли газетанинг 1-сони чоп этилгани маълум қилиниб, агар маърифатли жамият қурмоқчи бўлсак аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросни кенг тарғиб этиш лозимлиги ижодкорларимиз томонидан таъкидланди.