Бугунги кунда Уйчи тумани Қумтепа МФЙ ҳудудидаги "Жийдакапа парранда" наслчилик хўжалиги молхонасида 100 бош зотли қорамол парваришланмоқда. Бу ерда бир кунда 1 тоннага яқин сут соғиб олинмоқда.

"Садаф парранда файз" паррандачилик хўжалигида эса70 минг бош парранда боқилиб, кунига 52 минг дона тухум олинмоқда.

Туман ҳокими Ш.Мусаев бугун мазкур хўжаликларда бўлиб, чорва қишловини беталафот ўтказиш  бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.