"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" мавзусидаги ҳарбий-ватанпарварлик ғояларини ўз ичига олган тарғибот тадбирлари Уйчи туманидаги 2-мактабда ташкил этилди. Маънавий-маърифий тадбирда байналминалчи жангчи, ҳарбий соҳа вакили, меҳнат фахрийси Н.Бойматов, нафақадаги устоз Т.Йўлдошевлар юқори синф ўқувчилари билан самимий суҳбат қуришди.
"Мардлар қўриқлайди, Ватанни!" мавзусидаги тадбирни мактаб директорининг маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Каримов олиб борди. Маърузачилар томонидан маърифатпарвар аждодларимизнинг буюк мероси, билимли ёшлар жамият ривожи учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши таъкидланиб, ўқувчи-ёшларни яхши билим эгаллашига чорланди.Мактабда ташкил этилган қўшиқчилик ва рақс тўгараги аъзолари бўлган ижодкор ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари барчага кўтаринки кайфият бахш этди.







