Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган тадбирда мактаб директори М.Турсунов Президентимизнинг Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқлари ҳақида гапирди. Профилактика инспектори М.Аҳмедов ватанпарварлик ойлиги ҳақида маълумот берди.
Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман Кенгаши депутати Ғ.Жўраевлар “Ёшлар учун—минг китоб” лойиҳаси орқали жамиятимизда китобхонлик маданиятини ошириш, интернет адабиётини ривожлантириш каби муҳим вазифалар хусусида сўз юритишди.
Мусиқий чиқишлар, тош кўтариш мусобақаси тадбирга кўтаринкилик бағишлади. Қизилравот маданият маркази хонандаси У.Ҳайитмираев, ижодкор Ш.Бойхоновлар куйлаган ватан ҳақидаги қўшиқлар мароқ билан тингланди. Тадбир доирасида бир қатор спортчилар эътироф этилиб, совғалар топширилди.







