“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!”

Аждодларимиз мероси – келажак пойдевори               Бугун Уйчи туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида Гулбоғ, Гулзор, Соку  маҳаллалари фуқаролари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Уни Республика Маънавият ва маърифат  маркази туман  бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров очди ва олиб борди.

Маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари - туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Қамбаров, туман бош имоми О.Исақов, ижодкор Ш.Бойхоновлар аввало, буюк тарихимиз, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий мероси, хусусан Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби саркардаларнинг жаҳон цивилизацияси ҳамда ҳарбий санъат ривожига қўшган ҳиссаларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш лозимлиги ҳақида  гапириб ўтдилар.

Шунингдек, тарбия масалаларига эътиборсиз қаралган вазиятда юзага келадиган кўнгилсизликлар, у келтириб чиқарадиган зарарли оқибатлардан огоҳлантириб, одоб ахлоқ – инсон зийнати эканлиги таъкидланди.