Уйчи тумани Гулистон МФЙ ҳудудида ҳам 15 сотихдан ер майдонини аукцион орқали олиб, деҳқончилик қилаётган ва яхшигина даромад олаётган фуқаролар кўпайиб бормоқда.

Ҳоким ёрдамчиси Муҳиддин Аҳмаджоновнинг таъкидлашича, 160 нафар фуқарога 16 гектар майдон аукцион орқали ажратиб берилди. Улар бу майдонларда пиёз, картошка, саримсоқпиёз етиштиришмоқда.

Фуқаро Дилмурод Қобилов ҳам ўтган йили мош экиб, даромад олди. Айни вақтда у бир гектардан ортиқ майдонда пиёз етиштирмоқда.