🔹Фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

🧠Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи И.Хожиев Уйчи туманида ўтказган сайёр қабулида, 27 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, тегишли тартибда кўриб чиқилди.

🔹Қабул жараёнида протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш, ногирон фарзандини даволаниши учун моддий ёрдам олиш, ногиронлик белгиланиши, ногиронлик пенсияси камайганлиги ва бошқа турли масалаларда мурожаатлар тингланди.

💻 Қабул давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 596-сон қарори ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

🧠ИҲМА Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати