ТИЛДА, ФИКРДА, ИШДА БИРЛИК
Уйчи туманидаги 21-мактабда давомат, одоб-ахлоқ қоидалари мавзусида ўқув амалий семинар ҳамда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Кун давомида юқори синфларда “Касбим- фахрим” мавзусида ҳамда география, биология, геометрия, она тили, инглиз, рус тиллари, кимё фанларидан очиқ дарслар, тренинг машғулотлари бўлиб ўтди.
Тумандаги барча мактабларнинг директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокидаги йиғилишда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Музаффар Мўминов сўзга чиқиб, келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Шаҳло МИРЗАЕВА.






