Уйчи туман маданият марказида Уйчи, Учқўрғон, Норин ва Наманган туманлари тиббиёт бирлашмалари тез тиббий ёрдам гуруҳларининг 300 дан ортиқ ходими билан Уйчи туман ИИБ бошлиғининг жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосари Н.Сайфиддинов тиббиёт ходимлари томонидан жиноят содир этилиши ёки унинг қурбонига айланишларининг олдини олиш, киберхавфсизлик ва жиноятлар бўйича тарғибот учрашуви ўтказилди.
Н.Сайфиддинов пластик карта билан боғлиқ жиноятлар ортиб бораётганлигини айтиб, ҳар бир ҳодим пластик картасини бировларга бермаслик, Telegram va Instagram каби ижтимоий тармоқларда моддий ёрдам, фоизсиз ва кам фоизли кредитлар тўғрисидаги СМС хабарларига ишонмасликка чақирди.
Учрашув сўнгида ИИБ бошлиғи ўринбосари машаққатли меҳнат ортидан топган пул маблағларини фирибгарлар қўлига бериб, қурбонга айланмасликни таъкидлади.







