Халқимизнинг чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, бозордаги нарх-навонинг барқарор бўлиши энг муҳим вазифалардан. Уйчи тумани Бўстон МФЙда яшовчи Ҳакимжон Тўйчиев ҳам чорвачиликка қизиқади. Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Жасурбек Тўхтабоевнинг таъкидлашича, у ўтган йили август ойида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида 28 миллион сўм имтиёзли кредит олди. Бу маблағга 14 бош зотдор хисори қўйларидан харид қилди. Ҳозирга келиб, унинг қўйлари 28 бошга етди. Ҳакимжон доимий бандлиги ва даромадга эга бўлганидан миннатдор.






