Уйчи туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ф.Мирзаев тумандаги “қизил тоифа"га киритилган Беруний, Тепасарой маҳаллаларида бўлиб, жиноятлар содир этилишининг сабаблари, унинг олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ушбу маҳаллаларда жиноятлар сабаб ва содир этилиш усуллари бўйича   чуқур таҳлил қилинди. Ижтимоий профилактика йўналиши бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги юзасидан маҳалла фаолларига эътироз билдирилиб, иши кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида иш ташкил этиш, салбий таъсирини кўрсатаётган омилларни бартараф қилиш, бандлик ҳамда бошқа масалалар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.