Уйчи туманида ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳудудларда ўтказилаётган "Прокурор ва ёшлар" учрашуви муҳим аҳамиятга эга.

Навбатдаги учрашув Ёркатай маҳалласида бўлди. Туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов мамлакатимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва улардан унумли фойдаланиш ҳақида тўхталиб, ҳудуддаги муаммолар билан қизиқди. Барчани ошкоралик, самимий мулоқотга чорлади. Маҳалла ёшлари контракт пулини тўлашда кўмаклашиш, даволаниш, паспорт олиш, субсидия ажратиш, сафарбарлик чақируви резерви ва бошқа масалаларда юзландилар.

Учрашувда ёшлар томонидан йўлланган 8 та турли мазмундаги мурожаатдан 5 таси жойида ижобий ҳал этилди ва 3 та мурожаат назоратга олинди.