Ана шундай сатрлар билан бошланувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, байроғимиз бошимиз узра ҳилпираганда, озод Ватанимизга нисбатан қалбимизнинг туб-тубида ғурур пайдо бўлади, ҳурмат-эътибор кучаяди, фахр-ифтихор ҳисси жўш уради. Бу муаззам садо азму шижоатли халқимизнинг руҳига руҳ, кучига куч бағишлаб, янгидан-янги бунёдкорлик ишларига даъват этади.

Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Соку МФЙга ҳам давлатимиз байроғи ўрнатилди. Маҳалла бешлиги кунлик фаолиятини Давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошламоқда.