Абдулла Авлоний.

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи туманидаги 9-мактабда  ўтказилган тадбир “Мактаб - ота-она - маҳалла” тизимини жорий этиш мавзусига бағишланди.

Дастлаб Зиёкор МФЙ еттилиги иш фаолиятининг ташкил этилиши, мактаб-ота-оналар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган ишлар билан танишилди. Бўш иш ўринларининг “Меҳнат ярмаркаси” ташкил қилинди.

Мактаб фаоллар залида бўлиб ўтган мулоқотда халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Р.Абдуллаев,  вилоят Кенгаши депутати Н.Мамасолиева, туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Собиров, С.Аҳмадалиева, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М.Мўминов сўзга чиқиб, Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклиф, мулоҳазалар билдиришди.