Уйчи туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчилари Республика "Баркамол авлод" спорт ўйинларида фаол қатнашишмоқда.
3-тур ўйинида бадминтон спорт тури бўйича Аҳрорбек Равшанбеков ҳамда Иброҳим Равшанбековлар фахрли 3-ўринни эгаллашди.
Баскетбол бўйича Ҳусниддин Ҳакимов ҳамда Собиржон Убайдуллаев 1-ўринни қўлга киритиб, Республика "Бакамол авод" спорт ўйинлари ташкилотчиларининг медаль ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.
Бугун касб-ҳунар мактабида ғолиб спортчилар шарафланди. Мактаб директори А.Ғаниев уларни самимий қутлаб, эсдалик совғаларини топширди.






