Туманда тиббиёт соҳасида рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш йўллари юзасидан чора-тадбир режаларини ишлаб чиқиш, тиббиёт бригадаларини шифокорлар билан тўлиқ тўлдириш, тўлиқ ставкада ишлайдиган ҳамшираларни кўпайтириш чораларини кўриш, тиббиёт соҳасидаги барча вакансияларни онлайн платформага жойлаштириш, кадрларни шаффоф тизим орқали ишга қабул қилиш амалиётини жорий этиш, касалликларни эрта аниқлаш, туманда дориларни яширин айланмасига чек қўйиш юзасидан назорат тадбирлари олиб бориш, поликлиника ва шифохоналарда халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилиш, оилавий шифокорларга касаллиги енгил бўлган беморларни дори билан эмас, иммунитетни кўтарадиган табиий воситалар, жисмоний машқ ва фитотерапия билан даволашни ўргатиш, аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш юзасидан тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.