Уйчи туманининг Обод маҳалласида жойлашган 35-мактабда ёшлар таълим-тарбиясида “Мактаб-ота-она-маҳалла”  ҳамкорлигини кучайтириш  юзасидан кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари А. Собиров, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси  туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, Обод МФЙ  бешлиги ходимлари, ота-оналар, ёшлар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар “Мактаб - ота-она- маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, маҳалла раиси давомати ва ўзлаштириши паст ўқувчиларни назоратга олиши кераклиги, таълим сифатини янада кучайтириш, умумтаълим мактабларида ўтадиган ота-оналар йиғилишлари бўйича фикрлар билдирилди.

Мактаб ўқувчилари томонидан бадиий дастур намойиш қилинди.