Уйчи туман маданият маркази ва 36-мактаб ҳамкорлигида Алишер Навоий ҳамда З.М.Бобур таваллудига бағишланган "Назм уммонида икки дур" деб номланган маънавий-маърифий, бадиий тадбир бўлиб ўтди.
Ўқувчилар томонидан икки буюк ғазал мулкининг султонлари Навоий ва Бобур ҳазратларининг ғазаллари, қўшиқлар ва ажойиб рақслар ижро этилди. Маданият ходимлари ҳам ўзларининг куй ва қўшиқлари билан томошабинлар кўнглига завқ улашдилар. Айниқса, мактаб ўқувчилари ижро этган ибратга бой саҳна кўриниши ҳаммага кўтаринки кайфият улашибгина қолмай, мушоҳадага ҳам ундади.
Тадбир сўнггида республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Дилмурод Абдиқахаров сўзга чиқиб, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди ва мактаб маъмуриятига эсдалик совғасини топширди.






