Уйчи туманидаги 16-мактабда ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги кенг нишонланди.
Ушбу тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров, туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Муҳаммадали Қамбаров, туман ҳокимлиги бош мутахассиси Олимжон Мавлонов, мактаб директори Ҳалимжон Муродов, мактаб ўқитувчилари, ўқувчи-ёшлар ҳамда ота-оналар вакиллари иштирок этишди.
Моҳир саркарда, ўзбек миллий адабиётининг буюк намоёндаларидан бири бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳамда ижоди билан боғлиқ маълумотларга тўлақонли жавоб берган тадбир саҳна асарлари билан бойитилганлиги, меҳмонлар томонидан тадбир юқори савияда ташкил этилганлиги эътироф қилинди. 13-БМСМнинг Дилшодбек Нажмиддинов раҳбарлигидаги доирачилар гуруҳининг чиқиши барчага манзур бўлди. Умиджон СУЛТОНОВ, мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари.






