“2024 йил - Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Уйчи туман ИИОда бир миллион нафар ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш ишларини манзилли ташкил этиш максадида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида 2024 йил 13 январдаги буйруғи ишлаб чиқилди. ИИБларда соҳавий хизмат вакиллари муаммоларни ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Туман ИИБ бошлиғи Ф.Мирзаев ўзига бириктирилган Жийдакапа МФЙда 13 нафар ёш билан учрашиб, муаммоларини тинглади. 5 нафар пробация гуруҳи ҳисобида турувчи ёш тузалиш йўлига кирганлигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди. Ушбу ёшлар муддатидан олдин ҳисобдан чиқишда ёрдам сўраганлиги боис ҳисобдан чиқариш бўйича тақдимнома киритилди.






