Уйчи туманидаги 6-мактаб директори Ш.Муродов ташаббуси билан бир гуруҳ ўқувчилар Наманган вилояти мусиқали драма театрига ташриф буюришди.

Жадидчилик ҳаракатининг юксак намоёндаларидан бири Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган "Усмон Носир" номли театр томошасини ўқувчилар катта қизиқиш билан томоша қилишди.  Усмон Носирнинг болалиги, ватанпарварлиги, фидоймлиги ҳамда қатағон даврида чеккан жабр, зулмлари театр томошасида кенг ёритилди. Ёш томошабинларнинг қалбида Усмон Носирнинг ватанпарварлик ғоялари ўчмас из қолдирди. Президентимиз томонидан дастуруламал қилиб белгиланган жадидчилик ҳаракати аъзолари ва уларнинг ҳаёт йўлларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ишлари мактаб миқёсида давом этмоқда.

Насимжон  Тошпўлатов,мактаб директорининг  маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.